Til-mehr xazinasi haqida matn teziroq
Ответы
Ответ:
Тил - миллатнинг кўзгуси бўлиб, унда тарих - ўтмиш ва келажак жонланади. “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур” - дея эътироф этади Абдулла Авлоний. Маълумки, энг катта хиёнат эътиқодга бўлган хиёнатдир. Бизнинг эътиқодимизнинг узвий бир жиҳати ҳам тилимизга бўлган эътиборимиз биландир. Демак, тилнинг софлигига путур етказаётган ғаламислар бугунги куннинг энг катта хоинлар десак тўғри бўлади.
Афсуслар бўлсинки, ҳозирда баъзи бир фитначилар ижтимоий тармоқда она тилимизга бўлган ҳурматни йўқотмоқдалар. Аҳолиси 90% ўзбеклар бўлган мамлакатда иккинчи давлат тили дея, рус тилига урғу беришмоқда. Бу “ишлар” нинг орқасида қандайдир мақсадлар борлиги барчага маълумдир. Дунёда 40 та йўқолиб кетиш хавфи бўлмаган тиллар мавжуддир. Қувонарлиси шундаки бизнинг она тилимиз ҳам ушбу тиллар оиласига киради. Сабаби бизнинг тилимизда ёзма манбалар, қўлёзмалар, қадимий ва замонавий адабиётлар кўпдир. “Тилнинг софлиги миллатнинг софлигидир” – дейилади. Демак шундай экан тилимизнинг қадрини ва вазнини буюк эътиқод даражасида авайлашимиз зарур.