matnlardan foydalanib mirzo ulugbek haqida kichik matn tuzing
Чтобы было максимум 5 предложений
Ответы
Соҳибқирон Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг тўнғич ўғли - Улуғбек Мирзо 1394 йил 22 март (ҳижрий 796 йил 19 жумодул аввал ойининг 19-якшанба) куни Ироқи Ажамнинг Султония шаҳрида дунёга келди.
Улуғбек туғилгач, Шоҳрух Мирзонинг фарзанд кўргани ҳақидаги хушхабарни Амир Темурга етказиш учун чопар юборадилар. Шарофуддин Али Яздийнинг ёзишига қараганда, бу хабар Соҳибқироннинг Мордин шаҳрини забт этган пайтига тўғри келган. Амир Темур мазкур хушхабардан бағоят хушнуд бўлиб, янги меҳмон пойи қадамини шарафлаб, шаҳар халқига омонлик бериб, хирожидан воз кечган ва шаҳарнинг ҳокимлик мансабини собиқ ҳоким, амир Султон Исонинг укаси амир Султон Солиҳга инъом қилиб, ўзи орқага қайтган.
Янги меҳмонга Муҳаммад Тарағай деб ном берадилар. Бу ном Темурнинг марҳум отасининг номи бўлиб, ҳали Темурий шаҳзодалардан ҳеч бирига берилмаган эди. Лекин уни бобоси алоҳида меҳр билан "Улуғбек" деб атайвергани учун унинг асосий исми Улуғбек бўлиб қолади.